"Реал" "Рома" ва "Интер" футболчиларини харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
5 дек 2018
"Реал" "Рома" ҳимоячиси Костас Манолас ва "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" скаутлари "Рома" ҳамда "Интер" ўртасидаги А Серия учрашувида бу икки футболчини кузатишди.

27 ёшли Маноласнинг битимдаги товон пули 36 млн. евро. 25 ёшли Икардини сотиб олмоқчи бўлганлар 110 млн. евро тўлаши керак бўлади, аммо бу қоида 1-15 йюль санасида амал қилади.

Жорий мавсум Манолас А Сериянинг 11та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди. Икарди Италия чемпионатининг 11та баҳсида 8 марта рақиб жамоа дарвозаларини ишғол қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia