"Реал" Родриго ёки Марианони қайтариши мумкин

Aslanov Jasurbek
18 авг 2018
"Реал" трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ўз сафига ҳужумчи қўшиб олиши мумкин.

Маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар устози Хулен Лопетеги ҳужумчи сотиб олишни талаб қилмоқда, "Реал" раҳбарияти эса жамоа яна Чемпионлар лигасида муваффақиятга эришишини истайди.

Бош мураббий юлдуз бўлмаган, аммо керакли сифатларга эга фовард олишга рози. Номзодлар сифатида Мариано Диас ("Лион") ва Родриго ("Валенсия") кўриб чиқилмоқда. Иккала футболчи ҳам "Қироллик клуби" тарбияланувчилари ҳисобланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca