“Реал” Регилонни нима сабабдан сотиб юборгани маълум бўлди

7 ноя 2020, 08:51
Регилон “Тоттенхэм”га сотилганди.

“Реал” нима сабабдан ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳимоячиси Серхио Регилонни “Тоттенхэм”га сотиб юборгани ойдинлашди. El Confidencial нашрига кўра, Регилон Люка Зидан яхши муносабатда бўлмаган. Серхионинг Люка билан низоси сабаб ҳимоячининг жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан билан ҳам алоқаси бузилган. Шундан сўнг Регилон Лондон клубига сотиб юборилган.

Қайд этиш жоиз, Серхионинг изидан “Реал” Люка Зидан билан хайрлашган. Кичик Зидан эркин агент сифатида “Райо Вальекано” клубига йўл олган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Confidencial

Сўнгги янгиликлар

Барча ›