"Реал" Рамос билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти
Aslanov Jasurbek
9 май 2015, 12:47
"Реал" раҳбарияти ҳимоячи Серхио Рамос билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.
Томонлар Рамоснинг маошини келиша олмаяпти. "Қаймоқрангли"лар ҳимоячига йилига 7 млн. евро маош тўламоқчи, футболчининг ўзи эса 10 млн. евродан кам бўлмаган маош талаб қилмоқда. Рамоснинг клуб билан шартномаси икки йилдан сўнг якунига етади.