"Реал" Пасни "Комо"дан 9 млн еврога қайтариш ҳақида ўйламоқда. Уни ёзда 6 млнга сотишганди

Sherzod Nurmatov
17 фев 2025, 15:38
Мадриднинг "Реал" клуби "Комо" ярим ҳимоячиси Нико Пасни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар берди "Marca".

Манбага кўра, клуб ёзда "Реал"дан Италия жамоасига 6 млн евро эвазига ўтган 20 ёшли аргентиналик футболчини сотиб олиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Агар "қаймоқранглилар" шу қарорга келса, футболчи учун "Комо"га 9 млн евро тўлаши керак бўлади.

Таъкидланишича, футболчи Мадрид клубига қайтишга яқин, аммо бу борадаги якуний қарор ёзда қабул қилинади.

Нико Пас жорий мавсум барча турнирларда 23 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›