

Беллашувда 26-дақиқада Милитао томонидан киритилган автогол эвазига Хави шогирдлари ғалабани тантана қилишди.
Шундай қилиб, Мадрид клуби 2022 йил апрель ойидан буён биринчи марта "Сантьяго Бернабеу"да мағлубиятга учради. Ўшанда "қаймоқранг"лилар "Челси"га Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида имкониятни бой беришган (2:3), аммо икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олишганди.



