"Реал" мухлислари қайси дарвозабон тушиши кераклигини аниқлашди

Tolibjon Qosimov
12 авг 2013, 15:29
Испаниянинг AS нашри ўз ўқувчилари ўртасида "Реал" сафида қайси дарвозабон асосий таркибда тушиши борасида сўровнома ўтказди.
Сўров якунларига кўра Икер Касильяс ўз ҳамкасби Диего Лопесни катта фарқ билан ортда қолдирди. Лопес Касильясдан уч марта камроқ очко тўплади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Жозе Моуриньо Касильясни захира ўйинчисига айлантириб қўйганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com