"Реал" Модричга Бундеслигадан ўринбосар топди
27 июн 2022 20:11
Янгиликлар
"Реал" Модричга Бундеслигадан ўринбосар топди
Мадриднинг "Реал" клуби Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемга қизиқиш билдирмоқда.
"Қироллик клуби" инглиз футболчиси жамоа билан шартномаси келаси йили якунланадиган 36 ёшли Лука Модричнинг ўрнини боса олишига ишонмоқда.
Қайд этилишича, Мадрид клуби Беллингемни фақат келгуси ёзда қўлга киритишга уриниб кўради, чунки аввалроқ футболчи “Боруссия Дортмунд”да камида яна бир мавсум қолиш ниятида эканлигини маълум қилганди.
Жуд учун курашда "қаймоқранглилар" "Ливерпуль" билан кураш олиб боради. Мерсисайд клуби ҳам англиялик футболчини анчадан бери кузатиб келмоқда ва келаси ёзда уни қўлга киритиш учун бор кучини ишга солмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар