"Реал" марказий ҳимоячи Эдер Милитао билан келишув муддатини узайтирилди.
Янги шартнома 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
Бразилия терма жамоаси аъзоси "Мадрид" сафида 2019 йилдан буён тўп тепади. Ўтган вақт оралиғида у 143 ўйинда иштирок этди ва 11 та гол уришга муваффақ бўлди.