

Мадрид клуби Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ПСЖ раҳбариятининг француз футболчисининг кетишига ижобий қарашга мажбур қилишини тахмин қилмоқда.
Қайд этиш керакки, Мбаппе бир неча бор ПСЖнинг шартномани узайтириш борасидаги таклифига рад жавобини берди ва клуб ҳам уни 2022 йилда бепул қўйиб юборишдан кўра, 2021 йилда сотишни афзал кўриши мумкин.
Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 6та ассист қайд этди.



