

21 ёшли франциялик футболчининг шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Реал" агар парижликлар келаси ёзгача футболчи билан янги шартнома борасида келишувга эриша олишмаса, футболчини ўз таркибларига қўшиб олишларига ишонишади.
Мадридликлар бундай ҳолатда битим тахминан 180 миллион еврога тушади деб ҳисоблашмоқда.
Мбаппе 3 бор ПСЖ билан шартномани узайтиришдан бош тортди. Футболчи агар унда товон пули бўлса, янги битим тузиши мумкин.
Бундай қадам эса "Реал" учун муаммога айланади, чунки товон пули "қаймоқранглилар" тўлашга тайёр бўлиб турган 180 млндан баланд бўлиши деярли аниқ.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мбаппенинг онаси ўғлининг "Пари Сен-Жермен" билан шартномасини узайтирмаслиги ҳақида Испания клубига мурожаат қилган эди.



