UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  0 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  83 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  15 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

"Реал Мадрид"нинг навбатдаги финали ҳақида Янгиликлар

"Реал Мадрид"нинг навбатдаги финали ҳақида

Ла Лига 35-тур доирасида "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"ни қабул қилади.

Бугун бизни Испания чемпионатининг навбатдаги қизиқарли беллашуви кутиб турибди.  

Турнир жадвалидаги ҳолат

"Реал" ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди – "Барселона" 1 очкога ортда қолмоқда (ва "Реал" ҳозирча битта ўйин кам ўтказган). "Алавес"да эса ўзининг жиддий муаммолари бор. Жамоа кетма-кет 5 та учрашувда мағлуб бўлди, хавфли зона жуда яқин келиб қолди ва тезда ниманидир ўзгартириш зарур. Ишни мураббийни алмаштиришдан бошланди – Асьер Гаритано истеъфога чиқарилди.

Муҳим вазиятлар

Зидан ҳимояда эксперимент ўтказишга мажбур 

Испания чемпионати рестартидан кейин "Реал" 7 учрашувда 2 та тўп қўйиб юборди. Охирги марта қаторасига 4 ўйинни "қуруқ" ўтказадиган "Реал"ни кўрганимизга ҳам анча бўлганди. 

Зидан бошлиқ мураббийлар штаби 11 ўйинлик оралиқда камроқ гол ўтказган жамоа кўпроқ очко тўплашини яхши тушунган ҳолда – нафақат футболчиларнинг жисмоний ҳолати, балки ҳимоядаги ўйинга ҳам алоҳида эътибор қаратишди. Бу ерда Серхио Рамос яққол ажралиб турувчи фигура бўлиб гавдаланади, у ҳимоя мустаҳкамлагини таъминлашдан ташқари, голеадор ҳужумчилардек самарадорлик ҳам қайд этмоқда.

Битта муаммо – "Алавес" билан ўйинда дисквалификация туфайли Рамос бўлмайди. Шу билан бирга унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган Начо ҳам бўлмайди. Шу каби сабаб туфайли Карвахаль ҳам бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Баъзи сабабларга кўра Марсело ҳам қайдномага киритилмади. Энди катта эҳтимол билан ҳимоя марказида Милитао ва Варан жуфтлигини кўрамиз. Ўнг қанот ҳимоясидан эса Лукас Васкес ўрин эгаллайди.

"Мадрид"ни тўртта финал кутиб турибди, клубнинг битта хатога ҳаққи бор

Яна бир вариантда "Реал" икки марта дуранг ўйнаши ҳам мумкин, сабаби очколар тенг келиб қолса, "Қироллик клуби" ўзаро ўйинлар натижасига кўра, "Барселона"дан юқорида бўлади.

Биз Зидан футболчиларини алоҳида ўйинларга руҳлантира олишини билиб улгурганмиз – ва ҳаттоки кетма-кет 7 финалга ҳам. Лекин навбатдаги "финал"да у Рамос ва Карвахалсиз – рестартдан кейин чемпионатнинг ҳар ўйинида майдонга тушган йигитларсиз. Рамоснинг хотиржамлиги ва ишончли ўйини, Карвахалнинг ҳужумларга фаол қўшилиши ва ҳимояни "бетонлаб" ташлаши – буларнинг барчаси бугун "Мадрид"да бўлмайди.

Рамосни позиция бўйича Милитао алмаштирар, лекин Карвахалчи? Ашраф "Интер"га ҳеч бўлмаса Мадрид орқали кетмаганига афсусланиш учун қулай фурсат – қадрдон клубида 2-3 ўйин ўтказарди ва кейин Италияга йўл оларди.

"Алавес"нинг ўз муаммолари ва вазифалари бор

"Алавес" хавфли зонадан анча узоқда эди ва қайсидир паллада еврокубокларга номзод ҳам эди. Бироқ чемпионат қайта бошлангач, 7 ўйиндан 6 тасини ютқазди. Куни-кеча "Мальорка" "Леванте"ни ўз майдонида мағлуб этди (2:0) ва "Алавес" билан орадаги фарқни 3 очкогача қисқартирди. Баскларнинг дахшатли тақвимини ёдга олсак (олдинда "Барса", "Атлетик" ва "Хетафе"), Сегундага айнан "Алавес" йўл олиши ҳам ҳеч гап эмас – Лекин "Мальорка"дан пастда қолиб кетиши учун "Алавес" 4 тага кўпроқ очко йўқотиши талаб этилади. Ўзаро ўйинларга раҳмат!

Буларнинг барчаси Муньиса жамоаси (Гаритано яқинда истеъфога чиқарилди) охирги дақиқаларгача курашишини билдиради, лекин қандай? 7 ўйинда 6 мағлубият, тўплар фарқи 4:12 жамоа рестартга тайёргарлигида жиддий камчиликлар бўлганининг исботи. Натижада, улар Ла Лига билан хайрлашишлари мумкин.

Мураббийи ўзгарган "Алавес" футболчилари "Барселона" мухлисларини хурсанд қилишадими? Ҳамма нарса бўлиши мумкин.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика