

Манба берган хабарга кўра, Мадриднинг “Реал” клуби Анчелотти Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Севилья” билан ўйинда (1:1) Лука Модрич ва Тони Кроосни асосий таркибда туширганидан норози.
Раҳбарият клуб фахрийлари ўз ўрнини янги истеъдодлар — Тчуамени, Камавинга ва Валвердега бўшатишлари керак, деб ҳисобламоқда. Клубдагилар, ёшлар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишлари керак деб ҳисоблашмоқда.
“Реал Мадрид” кейинги турда “Барселона”га қарши майдонга тушади.


