"Реал Мадрид" Модрич билан янги шартнома борасида музокара ўтказмоқда

Aslanov Jasurbek
3 окт 2021, 00:58
Ярим ҳимоячи "Реал" билан янги шартнома имзолаши мумкин.

36 ёшли Лука Модрич "Реал Мадрид" клуби билан янги шартнома имзолаши мумкин. Хабар қилинишича, Лука Модрич фаолиятини айнан "Реал"да якунлаш ниятида. Ҳозирда айнан шу масала бўйича музокаралар давом этмоқда. Янги шартноманинг қанча муддатга имзоланиши ҳали аниқ эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Модричнинг амалдаги шартномаси ушбу мавсум оҳирида ўз якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›