"Реал" ЛаЛига чемпиони бўлолмаса Анчелотти ишдан кетади

Mirjalol Normatov
28 мар 2022, 23:13
"Реал" раҳбарияти ҳолатнинг ўзгаришига қараб Карло Анчелотти борасидаги қарорни ўйлайди.

"AS" хабарига кўра, агарда мавсум жуда ёмон якунлансагина клуб раҳбарияти 62 ёшли мутахассиснинг истеъфоси ҳақида бош қотиради. "Реал"нинг ЕЧЛдан чиқиб кетиши истеъфога таъсир қилмаслиги мумкин, аммо Анчелоттини ушбу мавсум ЛаЛига соврини қутқариб қола олиши кутилмоқда.

"Реал"дагилар "Барселона"га мағлубиятидан кейин жамоанинг потенциалига пастроқ баҳо беришни бошлаган. Энди раҳбарият Анчелотти олдига барқарорликнинг қайтишини мақсад қилиб қўйишган.

2014/15 йилги мавсумда Анчелотти қўл остида "Реал" мавсумни яхши ўтказаётганди, аммо "Валенсия"дан (1:2) учралган мағлубиятдан кейин "қироллик клуби"да муаммолар бошланганди. Якунда "Барселона" 4 очколик фарқ билан чемпионликни қўлга киритганди. Анчелотти эса мавсум якунидан кейин истеъфога чиқарилган.

Айни дамда "Реал" ЛаЛига турнир жадвалида "Севилья"ни 9 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›