"Реал" кетма-кет 8 та ғалаба билан бошлаб, 54 йил ичидаги энг яхши натижасини қайд этди

Sherzod Nurmatov
15 сен 2022, 15:04
Кейинги ўйин "Атлетико"га қарши.

"Реал Мадрид" 2022/23 йилги мавсумни жуда муваффақиятли бошлади.

Мадридликлар мавсум бошида ўтказилган саккиз ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишди, бу клубнинг 54 йилдаги энг яхши серияси.

1961/62 йилги мавсумда ҳам жамоа кетма-кет 8 та ўйинда ғалаба қозонган. "Реал" фақат 1968/69 йилги мавсум бошида бундан яхшироқ қатнашган. Ўшанда "қаймоқранглилар" кетма-кет 11 та учрашувда ғалаба қозонишган.

"Реал" навбатдаги баҳсини 18 сентябрь куни ўтказади. Карло Анчелотти жамоаси Ла Лиганинг 6-турида "Атлетико"га қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca