"Реал" ҳужумчиси кейинги ўйинни ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
8 апр 2023, 18:47
Футболчи тез орада тикланиб олади.

"Реал" вингери Родриго Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Вильярреал"га қарши учрашувида қатнашмайди. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Футболчининг тиззасида муаммолар пайдо бўлди. Бразилиялик футболчи эҳтиёт чораси сифатида жамоанинг навбатдаги баҳсини ўтказиб юборади. У 12 апрель куни Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги "Челси"га қарши ўйингача тикланиши кутилмоқда.

"Реал" – "Вильярреал" учрашуви 8 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›