"Реал" Ҳоланд туфайли Кейн билан шартнома имзоламаган

Sherzod Nurmatov
17 фев 2024, 15:45
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиши "қаймоқранглилар"нинг "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни трансфер қилиш режаларига таъсир қилмайди.

Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби ҳамон норвегиялик футболчини қўлга киритишни кутмоқда. Айнан шу сабабдан Мадриднинг "Реал" жамоаси ўтган ёзда Ҳарри Кейн трансферини рад этганди.

"Қаймоқранглилар" 2025 йилнинг ёзида Ҳоланд трансферини амалга оширишга умид қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Cadena SER