“Реал” ҳимоячиси сафга қайтди

Eldor Akmurzayev
11 июл 2020, 20:30
Мадридликларнинг бугунги машғулотида Начо Фернандес кўриниш берди.

У июнь ойида жароҳатланганди. Бугунги тайёргарлик жараёнида “Алавес”га (2:0) қарши ўйинда асосий таркибда тушган ўйинчилар тикланиш жараёнини олиб боришди. Жамоанинг қолган аъзолари эса куч машқларини бажарган, дарвозабонлар алоҳида тарзда тайёргарлик кўришди.

Эслатиб ўтамиз, Начо Ла Лиганинг жорий мавсумида 5 та баҳсда иштирок этиб, битта гол уришга эришган. Мадридликлар чемпионат доирасидаги навбатдаги учрашувини 13 июль куни “Гранада”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›