"Реал" Гнабрига қизиқмоқда

Alisher
11 май 2022, 11:01
Мадриднинг "Реал" клуби "Бавария" ҳужумчиси Серж Гнабри учун қизиқаётган жамоалар орасига кирди.

26 ёшли футболчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Немис форварди 2018 йилдан бери "Бавария"да ўйнайди.

Гнабри жорий мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›