

Германияда «Реал» 2:1 ҳисобида ютди, Испанияда 4:2 ҳисобида зафар қучди.
«Реал» мусобақада кетма-кет еттинчи марта ярим финалга чиққан дастлабки клубга айланди. Мадридликлар бу давр ичида 2014 ва 2016 йилларда чемпион бўлишганди.
Ундан олдинги энг яхши натижа «Барселона»га тегишли эди. Каталония клуби 2007/08-2012/13 йилларда кетма-кет олти мавсум ярим финалга чиққанди.



