UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  16 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  1 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  11 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  27

"Реал" ЕЧЛ дастлабки икки турда ғалаба қозона олмади. Сизнингча, бу тасодифми? (Сўровнома якунлари) Янгиликлар

"Реал" ЕЧЛ дастлабки икки турда ғалаба қозона олмади. Сизнингча, бу тасодифми? (Сўровнома якунлари)

Мадриднинг "Реал" клуби учун Европа чемпионлар лигаси муваффақиятсиз старт олди.

Қироллик клуби аввалига ўз майдонида "Шахтёр"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Сўнгра ўтган тур сафарда "Боруссия М" билан 2:2 ўйнади. Айтиш мумкинки, "Реал" умумий ҳисобда ЕЧЛда охирги 4та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. 

"Манчестер Сити" билан ҳар икки баҳсда мағлуб бўлган мадридликлар шу тариқа мусобақани тарк этишди. Янги мавсумдаги натижалар ҳам барчага маълум. Жамоа ЕЧЛда охирги марта 2019 йилнинг 12 декабрь куни сафарда "Брюгге" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган. 

Шу боис кеча Телеграм каналимизга "Реал" учун дастлабки икки ўйиндаги ғалабасиз кўрсаткич тасодифми деган мазмунда сўровнома жойлаштирдик. Сўровномада бир кун ичида 6770 ўқувчи иштирок этиб, кўпчилик (55 фоиз) "Ҳа, буни тасодифга йўйса бўлади, жамоа ҳали ўзига келади" вариантини танлаган. 

45 фоиз иштирокчи эса "Йўқ, ҳаммасига Зидан ва футболчилар айбдор, ниманидир ўзгартириш керак" деган тўхтамга келган. Бундан кўриниб турибдики, аксар "Реал" мухлислари ҳозирча иккита ғалабасиз ўйинни тасодиф дея баҳолашмоқда. Қолганлар эса айбни жамоадан қидириш керак демоқда. Балки Зидан кетса ҳаммаси яхши бўлиб кетар. 

P.S. "Реал" ЕЧЛ навбатдаги тур учрашувини 4 ноябрь куни ўз майдонида "Интер"га қарши ўтказади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика