UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  2 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  2 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5

"Реал" ЕЧЛ дастлабки икки турда ғалаба қозона олмади. Сизнингча, бу тасодифми? (Сўровнома якунлари) Янгиликлар

"Реал" ЕЧЛ дастлабки икки турда ғалаба қозона олмади. Сизнингча, бу тасодифми? (Сўровнома якунлари)

Мадриднинг "Реал" клуби учун Европа чемпионлар лигаси муваффақиятсиз старт олди.

Қироллик клуби аввалига ўз майдонида "Шахтёр"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Сўнгра ўтган тур сафарда "Боруссия М" билан 2:2 ўйнади. Айтиш мумкинки, "Реал" умумий ҳисобда ЕЧЛда охирги 4та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. 

"Манчестер Сити" билан ҳар икки баҳсда мағлуб бўлган мадридликлар шу тариқа мусобақани тарк этишди. Янги мавсумдаги натижалар ҳам барчага маълум. Жамоа ЕЧЛда охирги марта 2019 йилнинг 12 декабрь куни сафарда "Брюгге" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган. 

Шу боис кеча Телеграм каналимизга "Реал" учун дастлабки икки ўйиндаги ғалабасиз кўрсаткич тасодифми деган мазмунда сўровнома жойлаштирдик. Сўровномада бир кун ичида 6770 ўқувчи иштирок этиб, кўпчилик (55 фоиз) "Ҳа, буни тасодифга йўйса бўлади, жамоа ҳали ўзига келади" вариантини танлаган. 

45 фоиз иштирокчи эса "Йўқ, ҳаммасига Зидан ва футболчилар айбдор, ниманидир ўзгартириш керак" деган тўхтамга келган. Бундан кўриниб турибдики, аксар "Реал" мухлислари ҳозирча иккита ғалабасиз ўйинни тасодиф дея баҳолашмоқда. Қолганлар эса айбни жамоадан қидириш керак демоқда. Балки Зидан кетса ҳаммаси яхши бўлиб кетар. 

P.S. "Реал" ЕЧЛ навбатдаги тур учрашувини 4 ноябрь куни ўз майдонида "Интер"га қарши ўтказади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика