

Манбанинг маълумотига кўра, 24 ёшли хавбек "қироллик клуби" учуч 70 млн еврога тушади. Фақат португалиялик ярим ҳимоячи кейинги йили "Реал" сафида ўйнайди. Ушбу мавсум эса лиссабонликлар учун хизмат қилади.
Ўтган мавсум Фернандеш клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 32 та гол ва 18 та ассист қайд этди. Унинг "Cпортинг" билан тузган шартномаси 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган.



