"Реал" "Боруссия" ҳужумчиси Дембелени харид қилишга уриниб кўриши мумкин

Aslanov Jasurbek
9 дек 2016, 10:15
"Реал" мураббийлар штаби Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Усмон Дембелега қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" 19 ёшли футболчини харид қилишга уриниб кўриши мумкин.

Дембеле жорий мавсумда Бундеслиганинг 12 та учрашувида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли пас берди. Дембеле ва "Боруссия" ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca