UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  0 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   1 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  4 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19

"Реал" билан шартнома имзолаган, кейинчалик де Хеанинг ҳайдовчисига айланган собиқ футболчи Янгиликлар

"Реал" билан шартнома имзолаган, кейинчалик де Хеанинг ҳайдовчисига айланган собиқ футболчи

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ финалидан Испания Ла Лигаси томон босилган қадам.

Кумаси – Гана давлатида катталиги бўйича иккинчи ўринда турадиган шаҳар.  Одамлар билан гавжум, чанг-тўзонли ва нафас олиш жуда қийин бўлган гўша. Бу ерда анчагина олтин захиралари мавжуд, аммо какао энг кўп экспорт қилинадиган маҳсулотдир.

Шу шаҳарда Баба Суле тўп ортидан қувиб катта бўлади. У учун гуруч ва ловиядан тайёрланган овқат ошхонада совиб қоларди, чунки йигитча кун ботгунга қадар уйига қайтмасди.

Баба Сулега қарши бўлганлар кўп, кўпчилик унинг футболчи бўлишини истамасди. Шунга қарамасдан, у қариндошларининг босимига чидади, эътибор бермади ва футболчи бўлиш орзуси ушалишида ҳаракатдан тўхтамади.

Оиладаги 14 фарзанддан 3 нафари профессионал футболни танлади. Аммо Баба Суле улардан иқтидорлироқ бўлиб чиқди. У жаҳон чемпионати U-17 финалида Бразилияга гол уриб, бош совринни қўлга киритди.

Шундаy сўнг Испаниянинг "Мальорка" жамоаси билан шартнома имзолади, кейин эса "Реал"дан таклиф олади. Ўша вақтларда скаутлар ёш йигитча Клод Макелеленинг ўринбосари бўлади деб айтишди. Баба – чаққон, чайир, тўп учун курашда тажовузкор ва майдон марказини назорат қила оларди. 

Бир гал у "Сантьяго Бернабеу"га келиб, карахт аҳволга тушиб қолди. Қаҳрамонимиз "Леганес"га ижарага бериб юборилиши маълум бўлса-да, унинг оғзи қулоғида эди. Атрофга аланг-жаланг қараб, ўзини худди бир нарсадан айбдордек ҳис қилиб турарди. Шунда Баба Суле овозини зўрға чиқариб: "Шу ерга имзо чекиш керакми?", деди.

Афсуски, Баба Суле "Реал"нинг асосий таркиби уёқда турсин, ҳатто ёшлар жамоасида ҳам дебют қилолмади. Жароҳатлар исканжасида қолиб кетди. 

Баба Суле "Мальорка"да кутилмаганда гепатитга чалинди. Сўнгра "Оренсе"га йўл олди. Омадсизликлар қўшалоқ кела бошлади. Янги жамоасида ҳам жароҳатланиб, муаммолар гирдобида қолиб кетди. "Леганес"га келгач, илк ўйиндаёқ мушак пайларини узиб олди. Жароҳатидан тикланиб улгургач, биринчи ўйиндаёқ тиззасини синдирди.

"Футболнинг икки томони мавжуд, жароҳатлар ҳаётимни ўзгартириб юборди", – деди қаҳрамонимиз. 

Кўплаб жарроҳлик амалиётлари туфайли унинг оёғи чандиқларга тўлиб кетди. 

Кетма-кет келаётган муаммолар унинг фаолиятини пастга қараб шўнғишига сабаб бўлди. Каталониянинг "Лерида", Кастильянинг "Томельосо", Канар оролларининг "Сан-Исидро" клублари, учинчи дивизион бир қатор вакиллари...

Сентябрь ойининг илиқ оқшомида Баба Суле ўз автомобилида бир камтар йигитчани Ильескасдан Мадридга, "Атлетико" ёшлари машғулотига олиб кетаётганди. Қарийб 1,5 соатлик йўл давомида ганалик ҳамроҳига инглиз тилини ўргатиб борди.

Бу йигитча Давид де Хеа бўлиб, унда ҳали ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ эди. Аввалига уни ота-онаси машғулотларга олиб борарди. Сўнгра "Атлетико" ишончли ва футболга алоқадор ҳайдовчини топди. У Мадриднинг "Райо Махадаонда" клубидаги Баба Суле эди.

"У жуда уятчан йигит эди, аммо тезда тил топишиб кетдик. Машғулотларга олиб келиш чоғида инглиз тилидаги жумлаларни ўргатиб келардим. Де Хеа ва унинг оиласи билан муносабатларимиз доимо яхши бўлган. Улар билан ажойиб дамларни ўтказганман. Ҳозир ҳам алоқада бўлиб турамиз. Давиднинг ўзи билан тез-тез телефон орқали суҳбатлашамиз. У қўнғироқ қилса, ҳаяжонланиб кетаман", – дейди Суле.

“Манчестер Юнайтед”га ўтгач, де Хеа биринчи навбатда ганалик танишига қўнғироқ қилди. Суле эса телефони экранида Британия рақамини кўриб ҳайрон қолган эди.

"Салом, ошна! Мен Давидман! Ҳаммаси учун раҳмат!"

"Ишлаб топган пулларимни ака-ука, опа-сингилларимга жўнатаман", – дейди Баба Суле.

Шу туфайли қаҳрамонимиз ҳар доим қўшимча иш излаб юрган. Ҳайдовчи бўлган, баъзан электриклик қилган, кейинроқ савдо тармоғи дўконида ишлаган.

Икки йил олдин Баба Суле Сегунда В вакили "Фуэнлабрада" клубидан таклиф олди. Унинг ушбу жамоадаги янги вазифаси тўпларни йиғиб келиш, бутсаларни тозалаш, либосларни ювиш, шунингдек, Испания ҳақида ҳес нарсани билмайдиган ганалик легионер Ява Аннорга кўриникиб кетишда ёрдам бериш эди.  

"Йиллар давомида журналистлар билан суҳбат қурмагандим. Агар футболни тарк этсанг, ҳеч ким сен билан қизиқмай қўяди. Қўнғироқ қилганингизда, мен буни экипировкалар бўйича маъмуримизнинг навбатдаги ҳазили деб тушунибман", – деди АВС нашри журналистини кутиб олган Суле. 

Интервью чоғида унинг лабидан табассум аримади, ишчи либосида, қўлидаги бир тўр ичидаги тўп билан у ҳаётдан мамнун инсондек кўринарди.

"Ҳаётимда юз берган воқеаларни эшитиб, профессионал футболчи бўлганимни, жаҳон кубоги финалида Бразилияга гол урганимни билиб, ҳайрон бўлишади. Уларнинг кўзларида ҳайрат ва ҳурмат аломатларини сезаман. 

Мен уларга фақат бир нарса ҳақида дарс беришим мумкин: ҳаммаси жуда яхши давом этаётганида, одам келажагини ўйламай қўяркан. Аслида ўйлаш муҳим экан".

Унинг ҳаёти ўзи хоҳламаган тарзда кечди, орзулари амалга ошмади.

"Футбол менга кўплаб дўстларни тақдим қилди. Улар қийин вазиятларда менга кўмак беришди, буни унутиб бўлмайди", – деди Баба Суле.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика