

“Биз учун жуда ҳам ёмон ва “Барселона” учун эса яхши ўйин бўлди. Натижа буни кўрсатиб турибди. Балки, мусобақа жадвалида пешқадам бўлганимиз учун бўшашгандирмиз. Класикода мағлуб бўлиш доимо аламли, аммо ҳозирча ажойиб мавсум ўтказмоқдамиз ва очколар фарқи етакчилигимизни сақлаб қолишга имкон беради. Ҳеч қайси вазиятда яхши кўринмадик. Мавсумдаги энг ёмон ўйинларимиздан бири. Ҳаммаси бошидан нотўғри тус олди, улар тезкор гол урди ва бу биз учун муаммолар келтириб чиқарди. Учрашувда ютқазиш руҳий томондан қийин, аммо бугунгача қўлга киритган устунлигимизни сақлаб қолишга интилишимиз лозим”, дейди Начо.



