«Реал» Азарнинг трансферидан воз кечди

Narzulla Saydullayev
2 янв 2018, 09:20
«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар «Реал»га ўтмайди.

Мадриддагилар 26 ёшли футболчидан воз кечиб 21 ёшли Марко Асенсиога ишонишга қарор қилишди.

«Бизда Асенсио бўлса нима учун бельгиялик футболчини сотиб олишимиз керак?» – дейди «Реал» раҳбарларидан бири мажлис чоғида.

Азарнинг ўйини мадридликлар устози Зинедин Зиданга «Лилль»дан буён ёқади, аммо у Асенсиога ишонади.

Олдинроқ Азарнинг отаси ўғли «Реал»га ўтиш учун «Челси»нинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад қилганини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com