"Реал" 4 майдан машғулотларга қайтади

Alisher
24 апр 2020, 11:34
Мадриднинг "Реал" клуби машғулотларга қайтиш санасини билади.

Клубнинг барча ходимлари 4 май куни машғулотларга қайтиш борасидаги хабарни олишди.

Қайд этиш керакки, "Реал" футболчилари тез орада коронавирус учун тестдан ўтишади. Машғулотлар клуб базасида барча гигиеник талаблар асосида ўтади.

Олдинроқ, "Реал"нинг жорий мавсум сўнггигача рақибларини 6 минг ўринга мўлжалланган "Кастилья" стадионида қабул қилиши борасида хабарлар янграганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca