"Реал" 2018 йилдан бери илк бор янги мавсумни Ла Лигадаги иккита ғалаба билан бошлади

Alisher
21 авг 2022, 11:01
"Реал" Испания чемпионати 2-тур доирасида "Сельта" (4:1)ни мағлуб этди.

Мадрид клубида голларга Карим Бензема, Лука Модрич, Винисиус Жуниор ва Федерико Вальверде муаллифлик қилди.

"Реал" 2018/2019 йилги мавсумдан бери илк бор Ла Лигани икки ғалаба билан бошлади. Карло Анчелотти жамоаси илк турда "Альмерия" (2:1)ни мағлуб этган эди.

"Реал" 2018 йилда Хулен Лопетеги бошчилигида дастлабки икки турда "Хетафе" (2:0) ва "Жирона" (4:1)ни мағлуб этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Opta