UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  2 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  36 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  38 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5

"РБ Лейпциг" — "Атлетико". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди Янгиликлар

"РБ Лейпциг" — "Атлетико". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди

Хабарингиз бор, бугун Чемпионлар Лигаси жорий мавсумининг навбатдаги ярим финалчиси аниқланади.

"РБ Лейпциг" — "Атлетико" баҳси натижасини сайтимиз ходимлари тахмин қилиб кўришди.

Нарзулла Сайдуллаев (championat.asia сайтининг бош муҳаррири) - "Атлетико" рестартдан сўнг умуман ютказмади. 7та ғалаба ва 4та дуранг. "Лейпциг"ни эса асосий ҳужумчи Тимо Вернер тарк этди. Тахминим бугун ҳам Диего Симеоне шогирдлари мағлуб бўлишмайди ва ярим финалга йўл олишади - 1:0.

Абдулазиз Искандаров (сайтимизнинг интервьюлар билан шуғулланадиган ходими) - Бугун икки тенг кучли жамоаларнинг ўйини бўлади. "Атлетико"нинг муваффақиятларида бош омил Симеонедир. Юлиан Нагельсман бошчилигидаги "Лейпциг"дан ҳар қандай натижа кутиш мумкин. Шубҳасиз, мураббийлар тўқнашуви бўлади. Тажрибали Симеонега қарши, ёш ва шижоатли Нагельсман. Гоҳида ёш мутахассислар тажрибали мураббийларга эга жамоаларни бир неча маротаба ютганига гувоҳ бўлганмиз. "Кичкина деманг бизни, кўтариб урамиз сизни" деганларидек бу ўйинда Нагельсман устозлигидаги "Лейпциг" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонади. Вернернинг жамоани тарк этиши "Лейпциг"га кўп ҳам таъсир қилмаса керак. Нагельсман унинг ўрнига муносиб бўлган футболчини тушириш орқали кутилмаган сюрпириз ҳозирласа ажабланмайман. 

Алишер Остонов ("Атлетико" Чемпионлар Лигасини ютишини орзиқиб кутяпти) - "Атлетико" бугунги ўйинда катта қийинчиликларсиз немис клубидан ўтади деб ўйлайман. Тўғри, бугунги ўйинда асосий таркиб футболчиси Анхель Корреа ёрдам бера олмайди ва Томас Партининг ҳам баҳсни бошланғич таркибда бошлаши сўроқ остида. Аммо, Мадрид жамоасининг бугунги кундаги захира имкониятлари ажойиб. Тўғри, "Лейпциг" ҳам осонликча "жон бермайди", аммо бугун Симеоне жамоаси класс эътибори билан рақибни ютади деб ўйлаяпман. Нагельсманн жамоаси битта футболчининг ўйинига қараб қолмаган, бироқ Вернердек тўпурарнинг йўқлиги барибир билинса керак. Яна бир факт! "Атлетико" ЧЛ плей-офф босқичида кетма-кет 8 марта немис жамоаларини мағлуб этган.

Алишер Холматов (сайтимизнинг маркетологи, легионерларимиз учун ҳар дақиқа жон куйдирадиган инсон) - Икки тенг кучли ва даражаси ҳам тенг жамоалар ўзаро тўқнашади. Жамоалар бу ўйинга бир қатор йўқотишлар билан етиб келган. "Лейпциг"нинг асосий ҳужумчиси Тимо Вернер жамоани тарк этган бўлса, "Атлетико"нинг икки муҳим футболчиси Анхель Корреа, Шиме Врсалько коронавирусни юқтириб олгани сабабли жамоага ёрдам бера олмайди. Тенг ўйин бўлади, "Атлетико" ҳимоядан ҳаракат қилади, "Лейпциг" эса ҳужум қилади. Улар бошқача ўйнашни билишмайди. Ҳисобни Диего Симеоне шогирдлари очишлари мумкин, лекин "Лейпциг" жисмоний жиҳатдан устунлиги туфайли 2:1 ҳисобида ютади.

Шерзод Нурматов ("Футбол ретро талқинда" рукни муаллифи) - Ажойиб ўйин кўрамиз, лекин катта ҳисоб кузатилмаса керак. "Лейпциг"дан "Челси"га кўчиб ўтган Тимо Вернер бугун немисларга етишмаслиги аниқ ва унинг ўрни билинади. "Атлетико" осонликча ғалабага эришмайди, бироқ тажриба ўз сўзини айтади ва Диего Симеоне шогирлдари ярим финалга йўл оладилар - 2:1.

Фахриддин Рўзиев (сайтимизнинг бухоролик ходими) - тескари услубдаги икки жамоа тўқнашади. Менимча, "Атлетико" ва "Лейпциг" ўртасида фақат битта ўхшашлик бор - темир интизом. Вернер немислар учун катта ном, унинг ўрни билиниши табиий. "Матрасчилар" эса билишадики, кубокка бир қадам қолганда оёққа тепадиган "Реал" ЕЧЛни тарк этган. Мусобақани ютиш учун бундан ҳам қулайроқ вазият бўлиши мумкинми? Ўйлашимча, бугун испанлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишади.

Зоир Турсунбоев (сайтимиз оператори) - "Атлетико" ўз услубига эга бўлган кучли жамоалардан бири, бугунги ўйинда ҳам мадридликлар ўз услубидан воз кечмаган холда ҳимоявий ўйин кўрсатса керак. Менимча бугун "Атлетико Мадрид" нинг мен таниган ягона мухлиси Алишер Остоновнинг уйида байрам бўлади. Тахминим 0-2 "Атлетико Мадрид" ғалаба қозонади.

Қадрли мухлис, сиз бугунги баҳсдан қандай натижа кутяпсиз? Тахминларингизни ёзиб қолдиринг.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика