Райс Конференциялар лигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Оқил Абдубарноев
8 июн 2023, 22:03
"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс Конференция лигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Инглиз клуби финалда “Фиорентина”ни мағлуб этиб (2:1), турнир ғолибига айланди. УEФА техник кузатувчилар комиссияси "болғачилар" сардори Райсни турнирнинг энг яхши футболчиси деб тан олди.

24 ёшли футболчи Конференция лигаси доирасида 11 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди. Унинг узатмаларининг аниқлиги 92,6 фоизни ташкил этган.

Аввалроқ Райснинг "Вест Хэм"даги охирги учрашувини ўтказгани ҳақида хабар бергандик

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: uefa.com