UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Райола ёрдамчиси агентнинг ўлими ҳақидаги хабарни рад этди: "У оғир касал, аммо ўлмаган" Янгиликлар

Райола ёрдамчиси агентнинг ўлими ҳақидаги хабарни рад этди: "У оғир касал, аммо ўлмаган"

Мино Райоланинг ёрдамчиси агентнинг ўлими ҳақидаги хабар борасида изоҳ берди.

Олдинроқ асли келиб чиқиши италиялик бўлган 54 ёшли нидерландиялик агент касалликдан сўнг вафот этгани айтилганди.

"У оғир касал, аммо ўлмаган", – деди Райола билан 2015 йилдан бери бирга ишлайдиган испаниялик собиқ футболчи Хосе Фортес Родригес.

Минонинг ўлими ҳақидаги маълумотни The Associated Press мухбири Даниэлла Матар ҳам рад қилди. Унинг айтишича, Райоланинг агентлиги буларнинг барчаси фэйк хабарларлар эканлигини таъкидлаган.

"Райоланинг ўлими ҳақидаги хабарлар ёлғон. Фақат у жуда оғир аҳволда", - деб ёзди BBC Sport репортёри Саймон Стоун.

Райоланинг мижозлари – Златан Ибрагимович, Поль Погба, Эрлинг Холанд, Жанлуижи Доннарумма, Маттейс де Лигт, Марко Верратти, Генрих Мхитарян ва бошқа кўплаб юлдуз футболчилар.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика