

"Ҳозирча Инсинье билан ишламаяпман. У айни дамда ўзининг агенти билан шартномани бекор қилиш ишларини давом эттирмоқда. Фақатгина мана шу иш ҳал бўлса, у билан ишлайман.
Унинг келажаги? "Наполи" ўзининг асосий футболчиларини сотиб юборишни режалаштирмаяпти. Кўрамиз, келажакда нималар содир бўларкин", - деди Райола Football Italia нашрига.
Райола айни дамда Поль Погба, Златан Ибрагимович, Марко Верратти, Марио Балотелли ва Генрих Мхитарян каби футболчилар билан ҳам ишламоқда.




