UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  0 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  14 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  24 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  11 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4

Равшан Ҳайдаров: "Саудия Арабистони – кучли жамоа" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Саудия Арабистони – кучли жамоа"

Ўзбекистон U-20 устози Рашван Ҳайдаров бугун U-20 Осиё чемпионати саралаш баҳслари учун ташланган қуръа натижалари ҳақида тўхталди.

"U-20 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди. Хабарингиз бор, мусобақа пандемия туфайли қолдирилганди. Бу ёшдаги авлод вакилларида узилиш бўлгани боис чемпионатни ўтказиб юборишган. Энди Ўзбекистон мезбонлик қилиши муносабати билан саралаш учрашувлари аҳамияти йўқдек, аммо биз ҳозирги кунда расмий учрашувлар ташкил этиш мушкул, шунинг учун бунга жиддий аҳамият қаратамиз. Қатнашмаслигимиз ҳам мумкин эди, аммо биз иштирок этишни хоҳладик. 

Ўйлайманки, ушбу турнирда жамоалар кучини аниқлаб, ўз имкониятларимизни баҳолаб оламиз, бу бизга асқатади. Тайёргарлик жараёни кечмоқда. Саудия Арабистонига сафар қиламиз, улар билан бир гуруҳдан жой олдик. Бундан ташқари, Хитой, Мьянма ва Мальдив ороллари билан тўқнаш келамиз. Қизиқарли учрашувлар бўлади. Жамоалар кучи тўғрисида тайинли гап айтиш қийин. 

Бу жамоалар кучига давлатлари қандай эътибор қаратаётганига қараб баҳо бериш мумкин. Саудия Арабистони тизимли равишда иш олиб боради, ҳар битта ёш авлоди мавжуд, ҳар хил турнирларда қатнашишади. Шуни ўзи англатиб турибдики, Саудия Арабистони – кучли жамоа. Хитой ҳам худди шундай тизимли тарзда фаолият олиб борадиган жамоалардан бири. У ерда ҳам болалар футболига бўлган эътибор кучли. Балки пандемия туфайли турнирларда узилишлар бўлгандир, бироқ ички иш жараёнида фаолликни сақлаб қолишгани тайин. 

Ҳозирги пайтда тайёргарлик жараёнини ўтказишни бошлаганмиз. Ассоциация саъй-ҳаракатлари билан ФИФА кунларидан фойдаланиб, четга чиқиш, биринчи халқаро мусобақада иштирок этиш арафасида турибмиз. Озарбайжон ва Беларусь билан 2 тадан учрашувда қатнашишимиз режалаштирилган. Шу ўйинлар орқали жамоамиз савиясини билиб оламиз", – деди Ҳайдаров.

Ўзбекистонда ўтадиган U-20 Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларига қуръа ташланди. Вакилларимиз гуруҳда Саудия Арабистони ва Хитой билан тўқнаш келишади

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика