Равшан Ҳайдаров: "Непал ҳимояда жуда яхши ўйнади"

Narzulla Saydullayev
18 июл 2017
Непал - Ўзбекистон учрашувидан сўнг Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди.

"Биринчи турда бешта гол ўтказиб юборгач Непал бизга қарши жуда жиддий тайёрлангани билиниб турди. Улар ҳимояда ҳам анча яхши ҳаракат қилишди. Вазиятлардан максмал тарзда фойдалана олмадик. Бугун Непал ҳимояси ва дарвозабони кучли ўйнади. Бугунги ғалабадан хурсандмиз ва хатоларимизни кўриб чиқиб БАА билан учрашувга тайёргарлик кўрамиз", - дейди Ҳайдаров.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia