UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  32 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

Равшан Ҳайдаров: “Асосий вазифамиз МТЖга футболчи етиштириб бериш” Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: “Асосий вазифамиз МТЖга футболчи етиштириб бериш”

Ўзбекистон – Кения (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўзбекистонликлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва ҳимоячи Достон Турсуновлар иштирок этишди.

Равшан Ҳайдаров: Водийда 2 та ажойиб баҳсга гувоҳи бўлдик. Жамоамиз учун анча фойдали бўлган беллашувларни кузатдик. Мана шундай ўйинларни ташкиллаб берган ЎФА раҳбариятига жамоа номидан раҳмат дейман. Шу қатори бизнинг таклифимизга рад жавобини бермасдан, Ўзбекистонга келган кенияликларга ҳам ўз миннадорчилигимни билдираман. Биринчи марта Африка термаларидан бири билан ўйнадик. Бу катта тажриба мактаби бўлди. Бошқа ўйинда бундай муҳитни топиш қийин деб ўйлайман. Кения ОТЖ менга жуда ёқди. Учрашув борасида гапирадиган бўлсам, ўйинни назорат қилиб бордик ва чиройли футбол намойиш этдик. Таркибдаги ўзгаришлар ҳам баҳсни кучайтирди. Андижондаги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка интилдик. Шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Яна бир нарсани алоҳида эътироф этмоқчиман, бизнинг асосий вазифамиз МТЖмизга ўйинчи етказиб бериш ҳисобланади. Шу ўринда, “Истиқлол” стадионидаги ажойиб ташкилотчилик учун ҳам фарғоналикларга катта раҳмат айтиб қоламан, - дейди Ҳайдаров.



Достон Турсунов: Ғалаба учун охиригача ҳаракат қилдик.  Мураббийларнинг кўрсатмаларига амал қилганимиз анча фойда келтирди. Биринчи ўйинда бироз натижалар ўхшамади. Чунки таркибда янги футболчилар кўп эди. Фарғонадаги иккинчи ўйингача жамоа янада жипслашди. Кения ҳам яхши жамоа экан. Иккинчи бўлим охирида жамоавий ҳужумга ўтдик ва бу ўз самарасини берди.

“Нефтчи” матбуот котиби Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика