UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  0 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  21 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  20 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  8 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6

Равшан Ҳайдаров: «КХДР терма жамоасига қарши ўйин анча қийин бўлади» Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: «КХДР терма жамоасига қарши ўйин анча қийин бўлади»

Ўзбекистон ва Таиланд ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
«Иккинчи бўлим анча қийин ва босим остида ўтди. Ўйинни биз ўзимиз кутганимиздек бошладик ва якунладик. Лекин иккинчи бўлимда Таиланд кучли истак билан майдонга тушди», - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Таиланд анча тезкор ва жисмонан кучли жамоа. Биз буни олдиндан билганимиз учун тайёргарликни ҳам шунга яраша олиб борган эдик», - дея қўшимча қилди Ҳайдаров.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи шунингдек, КХДР терма жамоасига қарши ўтказиладиган ярим финал ўйини ҳам анча қийин кечишини айтди.

«КХДР ёшларига қарши ўйин биз учун қийин бўлиши табиий. Улар ҳам, ҳудди шу минтақа терма жамоаларига ўхшаб тез ҳаракат қилишади. Иродаси кучли жамоа. Бугунги ўйинда иккита гол киритган Забиҳилло Ўринбоев бугун жуда яхши ўйнади. Лекин, кейинги ўйинларда у ҳали яна очилади», - деди Равшан Ҳайдаров.

Таиланд ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Сасом Побпрасет эса, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистондан учралган мағлубият учун уялмаслигини айтиб ўтди: «Биз ўзимиздан анча кучли жамоага мағлуб бўлдик. Ўзбекистонга мағлуб бўлганимиздан уялмаймиз. Кўрасиз, Ўзбекистон Осиё Чемпионатида ғолиб бўлади», - деди Таиланд ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика