UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Шквирин "Андижон"да  1 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  3 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  13 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  14 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7

Равшан Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият йигитларни янаям масъулиятлироқ бўлишга ундайди" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият йигитларни янаям масъулиятлироқ бўлишга ундайди"

Янги Зеландияда бўлиб ўтаёьган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати “F” гуруҳи доирасидаги Ўзбекистон U-20 - Гондурас U-20 (3:4) ўртасидаги ўйиндан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Ўзбекистон ёшлар терма жамоамси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Афсуски чемпионатни кутилганидек бошлай олмадик. Уни ғалаба билан бошламоқчи эдик. Ўйин бошида йўл қўйган хатоларимиз бизга қимматга тушди. Айниқса, дарвозабон ва ҳимоячилар хатоси жуда қўпол бўлди. Ўйин бошида бизда яхши имкон бўлди, аммо биз фойдалана олмадик, улар эса фойдаланишди”, дейди Равшан Ҳайдаров.

Биринчи ўйин доимо муҳим бўлади, чунки биринчи ўйинда қўлга киритиладиган очко жуда муҳим. Бугун хатоларимиз туфайли буни уддалай олмадик. Улар устида ишлаймиз. Германияга қарши ўйин муҳим ва бу ўйин ҳали ўз муҳимлигини йўқотмади. Уларга қарши ўйин учун бошқача тайёрланамиз”.

Бироз режаларимиз ўзгарди. Германияга қарши бошқача тайерланамиз. Бугунги мағлубият йигитларни янаям масъулиятлироқ бўлишга ундайди, деб умид қиламан”.

“Олдимизда яна иккита ўйин бор ва уларда очко олишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир уйиннинг аҳамияти бошқа. Имконият бор. Улардан фойдаланамиз. Германияга қарши уйин ҳақида ўйлаш учун, аввало бугунги ўйинни унутишимиз керак. Хатоларни таҳлил килиб, улар устида ишлаб, кейинги ўйинга бошқача кайфиятда тушамиз”, деб сўзини якунлади Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика