UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  1 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  53 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Равшан Эрматов ЖЧ-2014 очилиш учрашувида ишлайдими? Янгиликлар

Равшан Эрматов ЖЧ-2014 очилиш учрашувида ишлайдими?

Хабарингиз бор, 12 июнь куни Бразилия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан Жаҳон чемпионати бошланади.
Ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ушбу мундиалда ишлаши барчага маълум.

Кўпчилик очилиш ўйинини айнан Эрматов бош ҳакамлик қилишини айтишмоқда. Хўш, Осиёнинг 4 карра энг яхши ҳаками бўлган ҳамюртимизда кетма-кет иккинчи ЖЧда очилиш баҳсини бошқарадими?

Биринчи ўйинни Жанубий Америка ва европалик ҳакамлар бошқармаслиги деярли аниқ, ҳар холда ФИФАнинг ёзилмаган қоидасига кўра шундай.

Океания ва Африкадан таклиф этилган ҳакамларнинг очилиш ўйинига тайинланиш эҳтимоли пастроқ.

Демак, тахминимизча Бразилия - Хорватия учрашувида Шимолий Америка ёки осиёлик ҳакамлардан бири ишлаши мумкин.

Энг асосий номзодлар уч нафар - Юичи Нишимура (Япония), Марко Родригес (Мексика) ва Равшан Эрматов (Ўзбекистон).

Буларнинг барчаси ҳозирча тахмин, ФИФА қандай қарор қабул қилишини яқин орада билиб оламиз.


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика