Равшан Эрматов Хитой – Сурия учрашувини бошқаради
16 окт 2018 11:17
Янгиликлар
Равшан Эрматов Хитой – Сурия учрашувини бошқаради
Айни кунларда миллий терма жамоалар ФИФА кунларидан фойдаланиб ўртоқлик ўйинлари ўтказаётганидан хабарингиз бор.
Бугун Хитой терма жамоаси Нанкин шаҳрида Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Мазкур учрашувни ҳамюртимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, 13 октябрь куни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Хитой – Ҳиндистон учрашувини бошқариб борганди. Ўша ўйинда ҳисоб очилмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар