Равшан Эрматов Хави жамоаси ўйинини бошқаради

Tolibjon Qosimov
25 янв 2016, 16:34
9 февраль куни ОЧЛ плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади.

БААнинг "Ал Жазира" ҳамда Қатарнинг "Ал Садд" жамоалари ўртасидаги учрашувни ФИФА ҳаками, ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдулҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Шерзод Қосимов.

"Ал Садд" таркибида испаниялик машҳур футболчи Хави тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жуфтлик ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичида "Пахтакор" билан бирга "C" гуруҳидан ўрин олади.

ҒАРБ МИНТАҚАСИ
Плей-офф

"Ал Жазира" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон)
Тўртинчи ҳакам: Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia