UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Лаутаро Мартинеснинг «Интер»даги келажаги маълум  0 10:26«Бавария» келаси мавсум учун вақтинчалик мураббий тайинламоқчи. Нега?  1 10:00Хави 84 йиллик нохуш анъанани такрорлади  10 09:35Sofascore. «Реал Мадрид» — «Барселона» учрашувининг энг яхши футболчиси ким бўлди?  12 09:17Футзал бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги иштирокчилари аниқ бўлди  1 09:13«Милан»ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум  5 08:51Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиси бўлди  2 08:27Анчелотти «Эл Классико»даги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 08:06Аббосбек Файзуллаев Доҳада  15 07:42Хави «Барселона»нинг кечаги аламли мағлубияти ҳақида нималар деди?  20 07:20Ўзбекистон кубоги. Бугун яна учта учрашув бор  2 06:55ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2  9 06:50Лига 1. ПСЖ - "Лион" 4:1  0 06:40Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 3:1  1 06:35АПЛ. "Фулхэм" - "Ливерпуль" 1:3   0

Равшан Эрматов: "Терма жамоа Катанецники эмас, халқники" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Терма жамоа Катанецники эмас, халқники"

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида ЎФА раҳбарияти ва Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.




Анжуманни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов очиб берди:

— Ассалому алайкум, азиз дўстлар. Авваламбор, катта мусобақа олдида турибмиз. Бутун халқимизнинг орзуси бўлган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишни ният қилмоқдамиз.

Бу йўлда улкан ҳаракатлар амалга оширилди. Бу борада профессионал ёндашувга қўл урилиб, “Олимпик” клуби ташкил этилди. Ўтган 3 йил давомида Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар қўл остида ёш футболчиларга ишонч билдирилди. Машғулотлар замонавий футбол имкониятлари асосида таҳлил қилиб борилди. Ёшларимиз халқаро мусобақаларда етарлича тажриба тўплади.

Ёшларга ишонч берилса, қандай натижаларга эришиш мумкинлигини ўтган мусобақаларда кўрдик.





Тимур Кападзе:


— Ўтган уч йил давомида анча ўсишга эришдик, иккита йирик мусобақада иштирок этдик. Ушбу турнирларда ҳам, ўйлайманки, муносиб иштирок этдик. Эндиликда бизни муҳим мусобақа кутиб турибди. Умид қиламанки, Қатардаги мусобақада ҳаммамизнинг орзуларимиз ушалиб, Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш насиб қилсин.


Равшан Эрматов легионер футболчилар ҳақида:


— Футболда майда масалалар бўлмайди. Футболчиларимиз катта клубларда тўп сурмоқда. Улар клубларининг асосий футболчисига айланган ва бу биз учун қувонарли, албатта.

Бироқ бу турнир биз учун ҳам жуда муҳим. Футболчилар учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Чунки футболчи фаолияти давомида йиғинларга жалб этилиши мумкин, лекин Олимпиада каби нуфузли турнирда иштирок этиш, ўйлашимча, бир бор насиб этади холос.

Шу сабабли айни пайтда клублар билан ҳар куни алоқада бўлиб, музокаралар ўтказмоқдамиз. Ҳозирда 2 нафар футболчимиз бўйича келишувга эришдик, 3 нафар футболчимиз бўйича музокаралар давом этмоқда.

Футбол агентларига нима керак? Пул, албатта пул. Уларга терма жамоа қизиқми? Йўқ. Уларга клубнинг натижалари қизиқми? Йўқ.




Тимур Кападзе "Олимпик" клубидаги тартиб-интизом ҳақида:


— Бизда бу борада муаммолар йўқ. Тўғри йигитлар ёш. Баъзи вазиятлар, карточкалар билан боғлиқ ҳолатлар ҳам бор. Бироқ биз бу устида доимий ишлаб боряпмиз.

Тайёргарлик ҳақида
— Бизда ҳар бир футболчи таркибга муносиб. Биз бир футболчига ишониб қолмаймиз. Бу футбол. Ким 23 талик якуний рўйхатга кирса, ўша тайёр бўлади. Бироқ легионарларимиз билан биз янада кучлироқмиз. Чунки улар Миллий терма жамоамизда ҳам асосий таркиб футболчилари ҳисобланади.

Қатарга қарши ўйин фойдали бўлди. Гуруҳ босқичида ҳам осон ўйин йўқ. Рақибларимиз ҳам ўсган. Насиб бўлса, гуруҳдан албатта чиқамиз.





Равшан Эрматов:


— Афсуски, ушбу турнир ФИФА кунларида ўтказилмаяпти. Ҳар бир клуб ўз чемпионати, ўз ўйинлари ҳақида ўйлайди. Биз ҳам буни тушунган ҳолда, уларни ҳурмат қилишимиз керак.

Бироқ таъкидлаганимиздек, биз клублар билан музокараларни давом эттиряпмиз ва уларга тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз.


Тимур Кападзе:

Ўйинлар режаси, дарвозабонлар ҳақида
— Ўз услубимиз, режамиз бор. Лекин бу рақибга қараб ҳам ўзгариб боради, албатта. Осиё ўйинларида ҳам рақибларимизга қараб режа бўйича ишладик.

Дарвозабонлар масаласида кимга кўпроқ ишонч бериш борасида ҳали аниқ қарорга келмадик. Ҳали ҳам ишлаяпмиз. Ким тайёр бўлса, ўзини яхши ҳис қилса, ўша ўйнайди.

Интизом ҳақида келадиган бўлсак, йигитлар бу турнирнинг даражасини тушуниб турибди. Умид қиламиз, бу борада муаммо бўлмайди.

Биз доим пенальтилар сериясига тайёрланамиз ва рақибларни ҳам ўрганамиз.

Витаминизация
— Витаминизация борасида муаммо йўқ. Тикланиш жараёнига ҳам жиддий қараяпмиз. Терма жамоалар бу масалага алоҳида эътибор қаратишади.

Париж Олимпиадасига 3 нафар ёши катта футболчиларни жалб этиш
— Миллий жамоада ҳам кучли футболчилар етарлича. Бу режамизда бор, кенгайтирилган таркибда уларни ҳам жалб қиламиз. Аввало, Олимпиада йўлланмасини ҳал қилайлик, бу борада ҳам ўйлаб кўрамиз.




Равшан Эрматов:


— Олимпия терма жамоасида бугун рақобат бор. Бу борада “Олимпик” лойиҳасининг хизмат катта.

Биз яна бир лойиҳага қўл урганимизни, биласиз. Кейинги 2028 йилги Олимпиадага тайёргарлик кўриш мақсадида “Олимпик MobiUz” клубини ташкил этдик.

Барча терма жамоаларимизда ёндашув бир хил. Ҳаммаси ривожланиб бормоқда, сабаби, футболчи етказиб бериш тизимини йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Фармакология, витаминизация борасида ҳам алоҳида мутахассислар ишлаяпти.

Матбуот анжуманлари бўйича
— ЎФА қошида 19 та терма жамоа бор ва ҳар бирига бир хил эътибордамиз. Сречко Катанец ҳам мусобақалардан олдин ва кейин матбуот анжуманида иштирок этиши керак. Бу унинг шартномасида ҳам белгилаб қўйилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Катанецники эмас, халқники. Халқ савол беришга ва жавоб беришга ҳақли.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

+7   
02 апр 14:57:31
Бахтийор Ашуров
Black Dragons фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu Katanesni javobini berib yuboringlar , raqiblar kuchli bulsa ham kuchsiz bulsa ham bir xil taktika , kambinatsion o'yin yuq , shu TJni ham Temur Kapadze boshqarsa yaxshi boʻladi.
Кападзе олдин битта термани эплаб олсин. Бунақа экпрементал ишлар Т/Жларимиз билан кўп бўлган. Натижа эса барчага аён!
+5   
02 апр 16:05:33
Man U
Black Dragons фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu Katanesni javobini berib yuboringlar , raqiblar kuchli bulsa ham kuchsiz bulsa ham bir xil taktika , kambinatsion o'yin yuq , shu TJni ham Temur Kapadze boshqarsa yaxshi boʻladi.
Кападзега хали анча ковун пишиги бор. Катанец билан Кападзе класс буйича осмон билан ерча.
+4   
02 апр 19:13:26
negmat karabaev
Катанецни журналистлар касал килган тупой саволари билан.
+3   
02 апр 18:05:13
Евро Лига
Кападзега МТЖни бериш ахмоклик,олимпиескини олимпиадага олиб чикишигаям 10% хам ишонмайман,олиб чикан такдирдаям МТЖни Кападзега бермангла
+2   
02 апр 17:28:10
Аббосхужа
"Олимпик"ни ташкил қилдик, зўр иш қилдик-дейсизлару, бу командадан саноқли футболчилар ОТЖ га тортади холос. Кападзе барибир терма жамоа учун бошқа жамоалардан ва легионерлардан футболчи йиғишга мажбур бўлади. Хўш шундай экан" Олимпик "ни бошқа жамоаларга тарқатиб юборинглар. Буни устига яна битта олимпик жамоасини тузганингизга қаранг. Яна ўзларинг биласилар.
+2   
02 апр 15:17:15
Mirjalolboy
Узр ўртоқлар ман футболни яхши тушунмайман, лекин Эрматов яхши ишлаяпти. Керакли мутахассисларни жойида ишлатяпти. Омадини берсин! Катанец ҳам яхши ишлаяпти, ўйинда мазмун бор. Омадини берсин!
+1   
02 апр 18:12:25
БЕК@
5 тадан 2таси билан келишилди. Ким у иккаласи. Яна 3 та кимлар билан келишиш керак
+1   
02 апр 16:58:37
Rasul M
Дель Пьеро фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пул олганини ва берган инсон якиним. Олганини ман биламан 100%
Unda isbotlangda aka Xozir osonu texnologiya osgan bolsa xaqiqatni bemalol gapiradigan zamon lekin shu gapizga umuman ishonmiman Ravshan ermatov pora oladigan bolganda nechtadan nechta xalqaro miqyosdagi oyinlani jahon chempionatlarini boshqargan nima ula taklif qilmagan deysizmi kelib kelib arzimagan chaqalarni oladimi e qoyinge
+1   
02 апр 16:15:36
@# #@
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кападзе олдин битта термани эплаб олсин. Бунақа экпрементал ишлар Т/Жларимиз билан кўп бўлган. Натижа эса барчага аён!
Vadim Abramov deyarli olimpiadaga chiqib bugan komandani kutiga tiqqan babayanam
+1   
02 апр 15:22:24
Saidkamol1956
Nega hammada bunchalik negativ fikrlar hamma xarakat qilyapti ko‘rmayapsizlarmi
+1   
02 апр 15:20:44
Азим Исмаилов
Mirjalolboy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узр ўртоқлар ман футболни яхши тушунмайман, лекин Эрматов яхши ишлаяпти. Керакли мутахассисларни жойида ишлатяпти. Омадини берсин! Катанец ҳам яхши ишлаяпти, ўйинда мазмун бор. Омадини берсин!
Катанецни иккита плюси яни терма жамоадагилар ракиб ким булишидан катий назар куркмасдан уйнаяпти, иккинчиси эса терма жамоани хужумчисиз уйнашга ургатди
   
04 апр 22:51:39
Rasul M
@# #@ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Endi sizga savol kop davlatda bugan ekansiz aynan futbol ichida yurmagandursiz man vaqtida uzimizni futbol ichida buganman ushandan kelib chiqib gapiryapmanda man ermatov yomon ishlayapti demoqchimasman lekin tuzuro ish qigan yuq biror yangilik opkirolgani yuq ushani nazarda tutdim
Aynan Futbol ichidan chiqqan inson sifatida aytyapmanda bu gaplarni...Men shaxsan shu insonnin Xalolligiga ishonaman...Sababi Orniga ozimni qoyib koryapman agar men shu darajada Obro etiborli inson bolganimda nima qilardim deb savol beraman ozimga...Arzimagan sariq chaqa deb Futbol olamida Jahon darajasidagi obroyimga Avtoritetimga Putur yetqazadigan ish qilmasdim...Sababi Referilarga Fifa yaxshigina pul tolaydi...
   
04 апр 22:40:31
@# #@
Rasul M фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tashqaridan shunaqa korinadi lekin ichiga borsangiz oziz koziz bilan korasiz...Va Uzbekistonda yashab uzbekiston fuqorosi ekanizga shukur qilasiz...Tugrisini aytaman kop davlatlarda bolganman Tanish bilishchilik otmaydi xakkoni deganlariniyam korganman Lekin Tili boshqa Dili boshqa...Oddiy misol Bir yaqin tanishim Pakhtakorga bordi Korikdan otti xaqiqiy raqobatda yutqazdi va undanda istedodli bolani olishdi dostimiz esa xaqiqatdan egzamendan otolmadi va ortga qaytdi...Shafoflik bor deyishgan bir evropa jamoasida esa Darvozasidan ichkariga xam kirgizishmadi...Xattoki osha paytda yosh istedodlarni yigish Uchun xamma yoq Elonlar bilan tola edi
Endi sizga savol kop davlatda bugan ekansiz aynan futbol ichida yurmagandursiz man vaqtida uzimizni futbol ichida buganman ushandan kelib chiqib gapiryapmanda man ermatov yomon ishlayapti demoqchimasman lekin tuzuro ish qigan yuq biror yangilik opkirolgani yuq ushani nazarda tutdim
   
04 апр 22:28:07
Rasul M
@# #@ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Siz buni moddiy tomonlama nazarda tutyapsiz manimcha ularda bizdaqa sharoitlar yuqdir lekin tizim tugri yulga quyilgan tanish bilishchilik yuq xaqiqiy istedod uz suzini ayta oladi
Tashqaridan shunaqa korinadi lekin ichiga borsangiz oziz koziz bilan korasiz...Va Uzbekistonda yashab uzbekiston fuqorosi ekanizga shukur qilasiz...Tugrisini aytaman kop davlatlarda bolganman Tanish bilishchilik otmaydi xakkoni deganlariniyam korganman Lekin Tili boshqa Dili boshqa...Oddiy misol Bir yaqin tanishim Pakhtakorga bordi Korikdan otti xaqiqiy raqobatda yutqazdi va undanda istedodli bolani olishdi dostimiz esa xaqiqatdan egzamendan otolmadi va ortga qaytdi...Shafoflik bor deyishgan bir evropa jamoasida esa Darvozasidan ichkariga xam kirgizishmadi...Xattoki osha paytda yosh istedodlarni yigish Uchun xamma yoq Elonlar bilan tola edi
   
04 апр 22:22:08
@# #@
Rasul M фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Siz aytganday raxbariyatni qolida deylik...Lekin bir oylab qarangche Africa davlatlarida qanday axvol lekin shundaxam Futbolchilar yetishib chiqayapdi...Africa davlatlarini axvoli uzbekistonnikidan battar bolsa battarki yaxshimas Misir Kotdiuvar Ghana Mali Kongo kabi davlatlardan xam yaxshi futbolchilar chiqqan Xattoki Jahon chempionati doimiy ishtirokchisi nigeriyada uzbekistonikidan battar
Siz buni moddiy tomonlama nazarda tutyapsiz manimcha ularda bizdaqa sharoitlar yuqdir lekin tizim tugri yulga quyilgan tanish bilishchilik yuq xaqiqiy istedod uz suzini ayta oladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика