UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  16 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  7

Равшан Эрматов "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги вазият ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

Равшан Эрматов "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги вазият ҳақида фикр билдирди

Кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашуви 0:0 ҳисобида ўз якунланганидан хабарингиз бор.

Ўйиндаги энг эътиборли вазият 32-дақиқада рўй берди. “Пахтакор” ҳужумчиси Ҳолматов жарима майдонида йиқилди. Дастлаб бош ҳакам Зокир Қодиров пеналтига ишора қилди. Бироқ вазият ВАР ёрдамида кўриб чиқилгач пеналти йўқ эканлиги аниқланди ва қарор ўзгартирилди. Ушбу вазиятга ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов муносабат билдириб ўтди:

“Марказий ўйинларда ҳар бир эпизод учрашувни ўзгартириб юбориши мумкин. Ўша вазиятда ВАР футболчилар ҳаракатига тўғри баҳо бера олди ва натижада ноҳақ пеналти белгиланишининг олди олинди. ВАР айнан мана шундай баҳсли вазиятларда адолатли қарор чиқаришга хизмат қилгани эътиборга лойиқ. Биз бу борадаги иш сифатини яхшилаш бўйича ҳаракат қилишда давом этамиз. Мақсадимиз босқичма-босқич ҳар бир ўйинда ВАР бўлишини таъминлаш”, дейди Равшан Эрматов.



Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика