UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  4 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  13 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  1 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  60 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  24 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

Равшан Эрматов: "Осиё чемпионларимиз ва фахрий футболчиларимизни доимо ёдда тутамиз" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Осиё чемпионларимиз ва фахрий футболчиларимизни доимо ёдда тутамиз"

Азамат Абдураимовнинг 50 ёшлик юбилейи муносабати билан ўтказилган футбол-Шоудан сўнг ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


"Ўйин чиройли тарзда ўтди. Юртимизда футболни оммавийлаштириш, чемпион футболчилар билан бирга майдонга тушиш бизлар учун фахр туйғусини уйғотди. Осиё чемпионлари ва бошқа фахрий футболчиларни доимо ёдда тутамиз. Мухлисларимиз ҳам уларнинг қаҳрамонликларини ҳеч қачон эсларидан чиқаришмайди. Бугунги футбол ҳам шуни исботи бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Азамат акани 50 ёшлик юбилейлари билан табриклайман. Азамат Абдураимовнинг Кореяга урган голларини ҳеч қайси ўзбек футболи мухлиси ёдидан чиқармаса керак. Айнан шу гол қилувчи ролни ўйнаган ва бизни чемпионликка етаклаган. Бу каби фахрий футболчиларимиз ватанимиз футболи ривожига ўз ҳиссаларини қўшишган ва қўшиб келишмоқда. Шу боисдан биз ушбу фахрий футболчиларни доимо эҳтиром қиламиз. Бу каби учрашувлар кўпроқ бўлишини истаган бўлардик. Бу каби шоу ўйин мухлисларга, бизларга ва умуман барча учун қизиқ бўлди.
Жамоани таркибини қай рўсинда танладим? Бизни айнан кимнидир танлаганимиз йўқ. Кўпчилик дўстларимиз бизга қўнғироқ қилиб, мен сизни жамоангизда ўйнамоқчиман, деб мурожаат қилди ва уларни сафимизга қўшдик. Тўғриси, таркиб танлаш учун деярли бўш вақтнинг ўзи йўқ. Биз универсиадада эдик. Баҳодир Аҳмедов, Ойбек Қосимов билан биргаликда ўтириб, ушбу таркибни шакллантирдик. Ўйин ҳисоби бу учрашув олдидан келишилганлигини англатмайди. Шунчаки таблодаги ҳисоб тенг бўлиб қолди ва охирида пенальтилар серияси бўлиб ўтди. Агарда келишилганда, унда пенальтилар орқали ғолиб жамоани аниқламаган бўлардик", - дейди Равшан Эрматов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика