UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  26 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  2 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  14 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди Янгиликлар

Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди

Осиё футбол конфедерацияси Аъзо мамлакатлар футбол ассоциацияларини ривожлантириш бошқармаси мутахассиси Нурайим Алимкулова ҳамда ОФК консултанти Элнур Маммадов Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюришди.

Қитъамиз футбол конфедерацияси мунтазам равишда миллий ассоциацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳар жиҳатдан ривожланишини таъминлаш бўйича турли лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириб боради. Равшан Эрматов ОФК вакиллари билан учрашди ва ассоциация фаолиятини янада самарали йўлга қўйилишини таъминлашга ёрдам берувчи лойиҳалар билан яқиндан танишди. Нурайим Алимкулова ва Элнур Маммадов Ўзбекистон футбол ассоциациясининг барча йўналишлар бўйича иш фаолиятини янада яхшилаш, ҳар бир бошқарма иш кўламини чуқур таҳлил этиш орқали илғор ассоциациялар тажрибаларини татбиқ этишда Осиё футбол конфедерацияси томонидан бевосита кўмак кўрсатилишини билдиришди.

Равшан Эрматов ҳам ЎФА ва ОФК ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиши, ўртадаги ўзаро ишончнинг янги босқичга олиб чиқилиши, қитъа футбол конфедерацияси томонидан амалга ошириладиган турли ташаббус ва лойиҳаларда Ўзбекистон вакилларининг ҳам мунтазам иштирок этиб бориши миллий футболимиз равнақига хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Учрашув давомида ОФК вакиллари шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг барча бошқармаларида фаолият олиб бораётган мутахассислар иш фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика