UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  6 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Равшан Элибоев: "Ўша голим орқали Игитага жавоб бердим: "Бу иш ўзбекларнинг ҳам қўлидан келади" Янгиликлар

Равшан Элибоев: "Ўша голим орқали Игитага жавоб бердим: "Бу иш ўзбекларнинг ҳам қўлидан келади"

"Локомотив" футзал жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев 4-тур якунлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- 4-тур ўйинлари ҳақида. Мавсумда илк марта мағлуб бўлдик. Кейин эса оғир ўтиши кутилган ўйинда 11та гол урдик.

- Ушбу турда ўз олдимизга қўйилган мақсадга эриша олмадик. Чемпионликдаги асосий рақобатчимиз АГМКни мағлуб этишни истагандик. Ушбу баҳсдан тўғри ҳулоса чиқарган ҳолда "Насаф" билан ўйинга майдонга тушдик. Рухий ва тактик тайёргарлик яхши бўлди. Шу орқали ўйинимизни муваффақиятли якунладик.

- Ушбу мавсумда 2та гол урдингиз. Мавсум якунигача нечта гол уришни истайсиз?

- Дарвозабон бўлиб, гол уриш ёқимли ҳолат албатта. Бу мавсумда 10та гол уришни ният қилганман. Насиб этса, мақсад сари олға борамиз!

- Қозоғистон термасига қарши ўйинда масалани ҳал қилган голни урдингиз. Буни 1-ўйинда Игитанинг голига жавоб деб айта оласизми?

- Қозоғистонга қарши иккала баҳс ҳам биз учун муҳим эди. Шу кунга қадар улани мағлуб эта олмагандик. Тарихни янгилашни астойдил истадик. Шукурки бунга эришдик ҳам. Албатта, голим орқали Игитага жавоб бердим деб ҳисоблайман. Бундай ишни қилиш бизнинг ҳам қўлимиздан келишини кўрсата олдик.

- Янги йил тилакларингиз.

- Кириб келаётган 2022-йил барчамизга қувонч, улкан ғалабалар, биз спортчиларга эса қўйилган вазифаларни аъло даражада якунлаб, юқори ўринларни қўлга киритиш насиб қилсин. Доимо юртимиз байроғи ва мадхияси жаҳон ареналарида янграйверсин.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика