UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  5 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман" Янгиликлар

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев Кувайтда давом этаётган Осиё Кубоги баҳслари ва Баҳрайнга қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Мусобақа ташкилотчилиги ҳақида

— Турнир яхши ташкил этилган. Бизни яхши кутиб олишди, шароитлар ташкил этиб беришди. 

— Ўтказилган икки ўйин ҳақида

— Рақибларимизни яхши ўрганиб чиқдик. Хусусан, Туркманистон билан кечган ўйинда кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олдик. Тожикистонга қарши ўйинга келадиган бўлсак, учрашувни яхши бошладик. Бироқ иккинчи таймда Тожикистон ҳам ўйинни ўз тарафига оғдиришга ҳаракат қила бошлади. Улар билан жуда кўп тўқнаш келдик. Шу сабабли улар бизни яхши ўрганган ва бу нарсалар ўйинда қўл келди. Асосийси, уч очкони қўлга киритдик ва кейинги босқичга чиқдик.

— Жамоани руҳлантириш ва Тожикистон билан ўйиндаги сейвлар ҳақида

— Ҳар битта ўйиндан олдин ҳамма концентрациясини жамлаб, ўзини руҳан тайёрлаб чиқади. Аслида ҳамма нарса тажрибани ортидан келади. Биз бу жамоа билан Жаҳон чемпионатида ўйнадик, шу сабабли барибир тажриба ўз сўзини айтди. Ҳар қандай босим ва қийин вазиятда бу нарса сизга қўл келади.

— Ўтказиб юборилган голлар ҳақида

— Имкон қадар дарвоза дахлсизлигини сақлашга ҳаракат қилдим. Ҳар икки голда ҳам имкон қадар зарбаларни тўсишга уриндим, лекин рақиб ҳам ўзига яраша потенциали юқори футзалчи эди, шу сабабли улар ҳам имкониятдан фойдалана олишди. 

— Баҳрайн билан бўладиган ўйин ҳақида

— Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман. Баҳрайнга келадиган бўлсак, рақибни ўрганмоқдамиз. Ўтган ўйинлардаги хатоларни кўриб чиқиб, бу баҳсда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, Баҳрайн билан чиройли ўйин кўрсатамиз.


Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги сўнгги ўйинда футзалчиларимизга Баҳрайн терма жамоаси рақиблик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди ва чорак финал йўлланмасини нақд қилиб қўйган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика