UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40"Энг яхши вингерларга эга бўлган жамоа ЖЧда ғолиб бўлади" — Арсен Венгер  0 16:24"Ньюкасл" Сантосни сотиб олмоқчи  0 16:03ЖЧ-2022. Ўйиндан олдинги улкан кубок қаерга йўқолиб қолди? Ўзбекистонда буни тушунишмайди  7 16:02Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим"  2 15:43МЮ Беллингем учун курашдан чиқиб кетди  1 15:21Гвардиолнинг агенти: "Лейпциг"ни тарк этишга шошилмаймиз"  2 15:02Футзал. Эртага кар-соқовлар ўртасидаги U-21 ЖЧ бошланади. Ўзбекистон Қозоғистон, Хитой ва Таиланд билан баҳслашади  0 14:43Тите: "Неймар – жамоа етакчиси. У бошқаларнинг ўйинини ҳам кучайтиради"  1 14:21"Барса" Муҳаммад Кудусни олиб келишни истайди  2 14:01Шоҳназар Норбеков "Қўқон-1912"ни тарк этди  4 13:56ЖЧ-2022 учрашувлари қаердан узатиб берилаётганини биласизми? Халқаро медиамарказ билан таништирамиз  1 13:40Неймар: "Жароҳат олганимдан кейин тун бўйи йиғлаб чиқдим"  3 13:28"Ливерпуль" катта ўзгаришлар ёқасида. Клубда нималар бўлмоқда?  5 13:19Гвардиолга 4 та топ-клуб даъвогар  10 13:00Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг энг катта гонорари ва бошқа хабарлар  0

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман" Янгиликлар

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев Кувайтда давом этаётган Осиё Кубоги баҳслари ва Баҳрайнга қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Мусобақа ташкилотчилиги ҳақида

— Турнир яхши ташкил этилган. Бизни яхши кутиб олишди, шароитлар ташкил этиб беришди. 

— Ўтказилган икки ўйин ҳақида

— Рақибларимизни яхши ўрганиб чиқдик. Хусусан, Туркманистон билан кечган ўйинда кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олдик. Тожикистонга қарши ўйинга келадиган бўлсак, учрашувни яхши бошладик. Бироқ иккинчи таймда Тожикистон ҳам ўйинни ўз тарафига оғдиришга ҳаракат қила бошлади. Улар билан жуда кўп тўқнаш келдик. Шу сабабли улар бизни яхши ўрганган ва бу нарсалар ўйинда қўл келди. Асосийси, уч очкони қўлга киритдик ва кейинги босқичга чиқдик.

— Жамоани руҳлантириш ва Тожикистон билан ўйиндаги сейвлар ҳақида

— Ҳар битта ўйиндан олдин ҳамма концентрациясини жамлаб, ўзини руҳан тайёрлаб чиқади. Аслида ҳамма нарса тажрибани ортидан келади. Биз бу жамоа билан Жаҳон чемпионатида ўйнадик, шу сабабли барибир тажриба ўз сўзини айтди. Ҳар қандай босим ва қийин вазиятда бу нарса сизга қўл келади.

— Ўтказиб юборилган голлар ҳақида

— Имкон қадар дарвоза дахлсизлигини сақлашга ҳаракат қилдим. Ҳар икки голда ҳам имкон қадар зарбаларни тўсишга уриндим, лекин рақиб ҳам ўзига яраша потенциали юқори футзалчи эди, шу сабабли улар ҳам имкониятдан фойдалана олишди. 

— Баҳрайн билан бўладиган ўйин ҳақида

— Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман. Баҳрайнга келадиган бўлсак, рақибни ўрганмоқдамиз. Ўтган ўйинлардаги хатоларни кўриб чиқиб, бу баҳсда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, Баҳрайн билан чиройли ўйин кўрсатамиз.


Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги сўнгги ўйинда футзалчиларимизга Баҳрайн терма жамоаси рақиблик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди ва чорак финал йўлланмасини нақд қилиб қўйган.

Рейтинг: +2   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

   
01 окт 13:44:38
UFA bu UFA
Oʻyinni koʻrdim sal qolganda shortikni hoʻllab qoʻyrdilar. Qolaversa oʻzidan kuchsiz terma jamoa bilan ahmoq odamgina koʻoʻoʻoʻoʻp oʻrtoqlik uchrashib oʻtkazadi. Bu jamoa keyingi safar yanchib tashiydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика