UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10ЖЧ-2022. Франция - Польша (Матнли трансляция)  35 20:48Льорис Франция терма жамоаси сафидаги ўйинлар сони бўйича рекордни такрорлади  1 20:19Пирс Морган Месси ҳақида: "Саудия Арабистонидан мағлуб бўлган одам"  16 19:45Olamsport: Ҳасанбой Дўсматовнинг мақсади, бугунги UFC турнири тафсилотлари ва бошқа хабарлар  0 19:26Неймар Жанубий Кореяга қарши баҳсда майдонга тушадими?  1 19:01Эшитдик-да! "Насаф" футболчисига Греция клуби қизиқиш билдирмоқда  27 18:44ЖЧ-2022. Франция - Польша. Асосий таркиблар маълум!  7 18:25Кай Хаверц: "Миллатимиз дардини тушуниб турибман"  4 17:57Ди Мария чорак финалда ўйнамаслиги мумкин  2 17:39"Ювентус" ҳужумчиси жамоада қолишни истайди  0 17:17"Челси" Кантенинг ўрнига футболчи қидирмоқда  2 16:55Olamsport: Тайсон Фьюри Чисора билан жанг қилди, Шаҳрам Шоҳжаҳоннинг "вызови"га жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  1 16:48Англия термаси футболчилари ЖЧ ғолиблиги учун қанча мукофот олиши маълум қилинди  10 16:32Скалони: "Мессининг қандай эканлигини барча кўриб турибди"  5 16:11"Пахтакор" Элдор Суюнов билан шартномани узайтирди  8

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман" Янгиликлар

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев Кувайтда давом этаётган Осиё Кубоги баҳслари ва Баҳрайнга қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Мусобақа ташкилотчилиги ҳақида

— Турнир яхши ташкил этилган. Бизни яхши кутиб олишди, шароитлар ташкил этиб беришди. 

— Ўтказилган икки ўйин ҳақида

— Рақибларимизни яхши ўрганиб чиқдик. Хусусан, Туркманистон билан кечган ўйинда кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олдик. Тожикистонга қарши ўйинга келадиган бўлсак, учрашувни яхши бошладик. Бироқ иккинчи таймда Тожикистон ҳам ўйинни ўз тарафига оғдиришга ҳаракат қила бошлади. Улар билан жуда кўп тўқнаш келдик. Шу сабабли улар бизни яхши ўрганган ва бу нарсалар ўйинда қўл келди. Асосийси, уч очкони қўлга киритдик ва кейинги босқичга чиқдик.

— Жамоани руҳлантириш ва Тожикистон билан ўйиндаги сейвлар ҳақида

— Ҳар битта ўйиндан олдин ҳамма концентрациясини жамлаб, ўзини руҳан тайёрлаб чиқади. Аслида ҳамма нарса тажрибани ортидан келади. Биз бу жамоа билан Жаҳон чемпионатида ўйнадик, шу сабабли барибир тажриба ўз сўзини айтди. Ҳар қандай босим ва қийин вазиятда бу нарса сизга қўл келади.

— Ўтказиб юборилган голлар ҳақида

— Имкон қадар дарвоза дахлсизлигини сақлашга ҳаракат қилдим. Ҳар икки голда ҳам имкон қадар зарбаларни тўсишга уриндим, лекин рақиб ҳам ўзига яраша потенциали юқори футзалчи эди, шу сабабли улар ҳам имкониятдан фойдалана олишди. 

— Баҳрайн билан бўладиган ўйин ҳақида

— Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман. Баҳрайнга келадиган бўлсак, рақибни ўрганмоқдамиз. Ўтган ўйинлардаги хатоларни кўриб чиқиб, бу баҳсда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, Баҳрайн билан чиройли ўйин кўрсатамиз.


Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги сўнгги ўйинда футзалчиларимизга Баҳрайн терма жамоаси рақиблик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди ва чорак финал йўлланмасини нақд қилиб қўйган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
01 окт 13:44:38
UFA bu UFA
Oʻyinni koʻrdim sal qolganda shortikni hoʻllab qoʻyrdilar. Qolaversa oʻzidan kuchsiz terma jamoa bilan ahmoq odamgina koʻoʻoʻoʻoʻp oʻrtoqlik uchrashib oʻtkazadi. Bu jamoa keyingi safar yanchib tashiydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика